Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи вақтида инвестицион ҳамкорлик бўйича янги лойиҳалар имзоланиши кутилмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳридаги Халқаро бизнес-марказида Ўзбек-хитой бизнес форуми бўлиб ўтмоқда. Форум давомида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов ҳам чиқиш қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига жорий йилнинг май ойида режалаштирилаётган ташрифи инвестицион ҳамкорлик бўйича янги лойиҳалар билан тўлдирилиши мумкин.
Бош вазир ўринбосарининг айтишича, ХХР Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шерикларидан бири ҳамда мамлакатга сармоя киритувчи энг йирик инвесторлардандир.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда икки давлат ҳамкорлиги натижасида ўнлаб стратегик аҳамиятга эга лойиҳалар амалга оширилди. Улар орасида – Марказий Осиё-ХХР газ қувурининг тўрт тармоғини қуриш, Ангрен-Поп темир йўл линициясида 19 километрлик туннелни қуриш, Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи, Қўнғирот сода заводи бор.


Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
11:48 / 16.04.2026