Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент автомобиль йўлларининг техник ҳолатини таҳлил қилишга масъул бўлган амалдорни тайинлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 10 апрелдаги ПҚ-2877-сонли қарорига биноан Обид Адилов Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – бош муҳандис этиб тайинланди. Бу ҳақда Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Обид Чориевич Адилов шу пайтга қадар "Ўзавтойўл" ДАК бошқаруви раиси ўринбосари – бош муҳандис лавозимида ишлаб келган.
Президентнинг 2014 йил 14 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган янги қўмитанинг ташкилий тузилмасига асосан қўмита раиси ўринбосари – бош муҳандис: автомобиль йўлларини сақлаш ва уларнинг техник ҳолатини таҳлил қилиш, йўлларда ташилаётган юклар оғирлиги ва ҳажмини назорат қилиш, автомобиль йўлларининг ҳисоби ва уларнинг давлат кадастри, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига раҳбарлик қилади.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026