Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хамес Миланга йўл олиши мумкин
Миланнинг «Интер» жамоаси Мадриднинг «Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ҳамда «Монако» ҳимоячиси Фабиньога қизиқиш билдирмоқда.
Corriere dello Sport нашри хабарига кўра, «Интер» спорт директори Пьеро Аузилио бу футболчиларнинг агенти бўлмиш Жорже Мендеш билан учрашган. Хамес ёзда «Реал»ни тарк этиши эҳтимоли юқори. Испанлар клуби унинг трансфери орқали 60 миллион евро ишлаб олишни мўлжаллаган. «Монако» Фабиньо учун 30 миллион евро талаб қилади. Миланликлар клубининг хитойлик хўжайинлари бу трансферлар учун етарли маблағни ажратишга тайёр.
Жорий мавсумда 23 ёшли Фабиньо «Монако» сафида 48 учрашув ўтказди ва 11 гол уриб, 5та голли узатма муаллифи бўлди. 25 ёшли Хамес Родригес эса «Реал» учун 27 ўйинда майдонга тушиб, 6 гол урган ҳамда 13 голга узатма берган.
Мавзуга оид
11:16 / 25.02.2026
«Будё-Глимт» эртаги давом этади. ЕЧЛ кашфиётини ёқтириб қолиш учун 5 сабаб
13:39 / 15.02.2026
«Реал»да йирик ғалаба, Италия дербисида ҳакамлик можароси. Кун ўйинлари
14:09 / 09.02.2026
«Реал» чемпионлик пойгасида қолди, «Интер», «Бавария» ва «ПСЖ» рақибларини йўқ қилмоқда
12:21 / 01.07.2025