Тошкентда фирибгарликлар сони кескин ошиб кетди
2017 йилнинг 14 апрель кунидан 20 апрель кунига қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 31 та жиноятлар иссиқ изидан фош этилди. Булар 1та босқинчилик, 3та – талончилик, 21та – ўғирлик, 4та – фирибгарлик, 1та – транспорт воситасини олиб қочиш, 1та – қасддан баданга енгил тан жароҳати етказиш жиноятларини ташкил этган. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилмоқда.
Шунингдек, ҳафта давомида 41 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди.
ИИББ вакилининг таъкидлашича, жорий йилнинг 3 ойи 10 куни давомида жиноят-қидирув йўналиши бўйича жиноятлар 69 тага, жумладан: қасддан одам ўлдириш, оғир тан жароҳати етказиш, номусга тегиш, товламачилик, транспорт воситасини олиб қочиш ва одам савдоси жиноятлари камайган бир вақтда, фирибгарлик жиноятлари билан боғлиқ ҳолат 101 тага кескин ошиб кетган.
Тошхўжаев, бунинг сабаби сифатида пул олди-берди масаласида ҳуқуқий маслаҳат олмаслик, мулкий муносабатларни белгиланган тартибда ваколатли идораларда расмийлаштирмаслик, енгил даромад топиш мақсадида пул маблағларини фоизга бериш ҳолатлари, фуқароларимизнинг ишонувчанлиги каби ҳолатларни алоҳида қайд этган.
Мавзуга оид
16:45 / 22.12.2024
Жиззахда тадбиркорнинг биноси учун фойдаланишга рухсатнома олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
21:28 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?
09:50 / 18.12.2024
Европада кекса кишиларни алдаган фирибгарлар тармоғи фош этилди
10:00 / 10.12.2024