Жаҳон | 17:17 / 21.04.2017
5870
1 дақиқада ўқилади

Сўров Жанубий Корея президентлиги учун машҳур номзодга ойдинлик киритди

Жанубий Корея президентлиги учун энг машҳур номзод — Демократик партия номзоди Мун Ин Жэ бўлиб турибди. У ўзининг асосий рақиби —Ан Чхоль Су билан орадаги фарқни кескин оширишга эришди. Ижтимоий фикрни аниқлаш бўйича ўтказилган сўнгги сўровга мувофиқ, Демократик партия номзодини 41 фоиз сайловчилар қўллаб қувватламоқда. Бу ҳақда Ёнҳап агентлиги Gallup Korea институти маълумотларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Мун Жэ Инни бир ҳафта аввалгидан 1 фоиз кўпроқ сйловчи қўллаб-қувватлаётган бўлса, Ан Чхоль Су 7 фоиз тарафдорини йўқотган. Айни вақтда уни 30 фоиз сайловчи қўллаб-қувватлашини билдирган. 

Озод Корея Консерватив партияси вакили Хон Жун Пхё номзодини сўровда иштирок этганларнинг 9 фоизи маъқуллаган. 

Корея президентлиги учун навбатдан ташқари сайловларнинг 3 ҳафталик сайловолди кампанияси 17 апрелда бошланди. Сайлов 9 май куни бўлиб ўтади.

Мавзуга оид