Иқтисодиёт | 17:44 / 22.04.2017
4794
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Fitch улкан қарздорлик сабаб Италиянинг молиявий рейтингини пасайтирди

Американинг халқаро Fitch рейтинг агентлиги Италиянинг молиявий рейтингини "ВВВ+"дан "ВВВ"га тушириб, бир даража пасайтирди. Messaggero газетасининг ёзишича, бироқ прогноз барқарор қолмоқда. 

Рейтингни пасайтиришга мутахассисларнинг улкан ташқи давлат қарзи бўлиши баробарида мамлакатдаги сиёсий вазиятга салбий баҳо бергани сабаб бўлган. "Заиф ҳукумат ва сиёсий беқарорлик таваккалчиликлар эҳтимолини кучайтирди", - дея агентлик хулосасидан иқтибос келтиради газета. 

Бундан ташқари, Fitch агентлигига кўра, Италия давлат қарзи миқдорини камайтириш вазифасини уддалай олмаган. "Натижада давлат иқтисодий ларзалар қаршисида анча заифдир", - дея хулоса қилган агентлик. 

Италия банк тизимига нисбатан ҳам салбий прогноз қилинган. Fitch агентлиги Италиянинг бу йилги иқтисодий ўсиши 0,9 фоиз бўлишини тахмин қилмоқда. Келаси йилда у 1 фоизни ташкил этади. 

2016 йилда Италия давлат қарзи ЯИМнинг 133 фоизини ташкил этди. Бу эса, евро ҳудудида Грециядан кейинги энг юқори кўрсаткичдир. 

Мавзуга оид