Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: машина ғилдираги дорихонадагилар устига “йўл олди”
Туркиянинг Адана провинциясида машина ғилдираги ўз ўқидан чиқиб кетди ва тўғри дорихона томон йўналди. Бунинг оқибатида икки киши жабрланди. Бу ҳақда UPI нашри хабар бермоқда.
Воқеа кузатув камераларида тушиб қолган. Унда машинанинг орқа ғилдираклари чиқиб кетгани, бир неча метр масофани босиб ўтгани ва дорихонанинг очиқ турган эшигидан кириб кетганини кўриш мумкин.
“Биз жуда ҳайрон қолдик. Бу ўттиз беш йиллик фаолиятимдаги энг кутилмаган ҳол бўлди”, — деди дорихона эгаси. — Шерикларим қаттиқ жароҳат олишмади. Уларга воқеа жойида ёрдам кўрсатилди”.
Маълум қилишларича, на дорихона эгаси ва на жабрланганлар воқеа юзасидан судга арз этишмаган.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026