Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда беморнинг уйга қайтиши 4 йилга чўзилиб кетди
Руҳий ҳолати жиддий дея баҳоланган ва жисмоний характердаги муаммолардан азият чеккан бемор Уэльсдаги шифохоналардан бирида 1338 кундан зиёд қолиб кетди. 2017 йил январь ҳолатига кўра, исми шарифи ошкор қилинмаган бемор яна олти ой шифохонада қолиши керак бўлган. Бу ҳақида BBC хабар берди.
Шунингдек Уэльс шаҳарларида бундан бошқа "кечиктирилган чиқиш"лар билан боғлиқ бир неча ҳолат қайд этилган. Манбага кўра, энг кўп муддатга шифохонада қолиб кетган етти бемордан икки нафари 589 ва 583 кунни шифохоналарда ўтказишган.
Уэльс Миллий ассамблеяси депутати Даррен Миллернинг сўзларига кўра, бундай кечиктиришлар шифохоналарнинг беморларни парвариш қилувчи ижтимоий марказлар билан ҳамкорлигида муаммолар мавжудлигидан далолат беради.
20 апрель куни Уэльс ҳукумати вакили "кечиктирилган чиқишлар" сонининг сўнгги 20 йилдаги минимал кўрсаткичга пасайгани ҳақида хабар берди. Соғлиқни сақлаш миллий тизими (NHS) маълумотларига кўра, беморларнинг шифохонада асоссиз ўтказган кунлари сони сўнгги етти йилда икки карра ошиб, ойига 200 мингни ташкил қилган.
NHS вакиллари шифохонада ўтказилган бир кунни 400 фунтга баҳолашган. Шу тариқа, Independent рўйхатида номи келтирилган етти бемор учун Британия бюджетидан 1,5 миллион фунт сарфланган.
Мавзуга оид
19:31 / 14.06.2026
Буюк Британия Россия «яширин флоти» танкерини қўлга олди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026