«Бавария» «Манчестер Сити» ва «Барселона» қизиқаётган футболчини илиб кетмоқчи
Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Тоттенҳэм» ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Кайл Уокерни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда Kicker нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, «Бавария» техник директори Михаэл Решке дам олиш куни Англияга ташриф буюриб Кубок ярим финали доирасидаги «Челси» – «Тоттенҳэм» учрашувини томоша қилган ва айнан 26 ёшли футболчининг ҳаракатларини кузатган.
АПЛ-2016/2017 йилнинг энг қанот ўнг қанот фулбэки деб топилган футболчининг «шпорлар» билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган. «Бавария»дан ташқари Уокерга «Барселона» ҳам қизиқиш билдирган. Немис матбуотида унинг трансфер нархи 18 миллион еврога баҳоланган. Бироқ бир муддат муқаддам «Манчестер Сити» футболчи учун 60 миллион евро беришга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, ёзда мюнхенликлар сардори Филипп Лам футболчилик фаолиятини якунлайди. «Бавария» айнан унинг ўрнига ўнг қанот футболчиси изламоқда.
Мавзуга оид
11:33
«Барса»да ажойиб старт ва катта муаммо: тер Стегенсиз қолган жамоанинг аҳволи қандай кечади?
17:00 / 26.09.2024
Чемпионлик курашига таъсир қилувчи жароҳат — Родрисиз «Сити»нинг титул пойгасидаги имкониятлари қандай?
15:41 / 26.09.2024
АПЛда янги душманлик бошланиши. Артета аслида Гвардиоланинг шогирди эмаслиги ҳақида
12:28 / 19.09.2024