Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Саудия Арабистони билан Сурия масаласини муҳокама қилди
Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов Саудия Арабистонига ташрифи давомида Ар Риёднинг Сурия можаросини ҳал қилиш жараёнига қўшган ҳиссасини муҳокама қилди. Бу ҳақда республика ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Суриядаги можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар Остона ва Женевадаги майдончаларда фаол равишда олиб борилмоқда. 2011 йилнинг мартидан бери қуролли ихтилоф рўй бераётган Сурия бўйича навбатдаги учрашув Қозоғистон пойтахтида 3-4 май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
"Қозоғистон ташқи сиёсат идораси раҳбари Саудия томонига мамлакатимизнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги фаолияти ҳамда Остона жараёнининг бориши ҳақида маълумот берди. Шу нуқтаи назардан, музокараларда Ар Риёднинг Сурия можаросини ҳал қилиш жараёнига қўшган ҳиссаси ҳам муҳокама қилинди", - дейилади матбуот хизмати хабарида.
ТИВда таъкидлашларича, “томонларнинг умумий фикрига кўра, Суриядаги можаронинг давом этиши ва уни қурол орқали ҳал қилишга бўлган уриниш барча томонлар учун мағлубият келтиради”.
Аввалроқ Абдрахманов Қозоғистонга Сурия бўйича Остона жараёнида кузатувчилар доирасини кенгайтириш принципиал жиҳатдан муҳим эканини маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:09 / 15.04.2026
Саудия Арабистонида Ҳаж мавсумига тайёргарлик бошланди. Нималарни билиш керак?
15:25 / 14.04.2026
WSJ: Саудия АҚШдан Эрон билан музокараларга қайтишни талаб қилмоқда
09:38 / 07.04.2026
БАА, Кувайт ва Саудия Арабистони яна Эрон ҳужумларига дуч келди
18:07 / 05.04.2026