Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: ИШИД жангариларига Малайзияда йирик терактлар содир этиш вазифаси топширилган
ИШИД террорчилик гуруҳи бошлиқлари дала қўмондонларидан бири, асли малайзиялик Муҳаммад Вандидан норози бўлишмоқда. Айнан Ванди Малайзия ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларидан келган жангариларга масъул ҳисобланади. Star газетасининг манбаларига кўра, шу муносабат билан унга йил охиригача Малайзия ҳудудида бир нечта йирик қўпорувчиликларни амалга ошириш вазифаси юкланган.
Нашрнинг ёзишича, 26 ёшли Ванди 2016 йил январида рафиқаси билан Сурияга кўчиб ўтган. У бу ерда индонез тилида сўзлашувчи янги жангариларни жалб қилиш учун масъул вазифага тайинланган. Бундан ташқари, унга биринчи галда Малайзияда террорчилик хуружларини амалга ошириш вазифаси юкланган.
Бироқ, нашрнинг махсус хизматлардаги манбасининг айтишича, Ванди бу вақт давомида атиги битта терактда, яъни "Куала-Лумпурда жойлашган тунги клублардан бирида ўтган йили июнь ойида содир этилган қўпорувчиликни тайёрлашда иштирок этган". Миллий полиция раҳбари Холид Абу Бакрнинг тасдиқлашича, ана шу воқеа "ИШИД тарафдорларининг мамлакатдаги илк жинояти бўлди". Портлаш оқибатида 8 киши жароҳатланди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотларига кўра, Ванди WhatsApp мобил иловасида юзга яқин гуруҳни бошқаради. Айни вақтда у 50дан ортиқ малайзияликни Суриядан ватанларига қайтишларига йўқ қўймаслик вазифасини ҳам бажармоқда.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026