Евроиттифоқ ва Марказий Осиё вазирлари учрашуви Ўзбекистонда ўтказилади
2017 йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Питер Бурианни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг сиёсий, савдо иқтисодий, инвестицион ва молиявий-техник соҳалардаги ҳамкорлиги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари ҳамда айрим минтақавий масалалар муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида минтақалараро Европа Иттифоқи – Марказий Осиё вазирлар учрашувини Ўзбекистонда ўтказишга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, бўлажак икки томон учрашувлари ва ҳамкорликдаги қўшма институтлар мажлисининг жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Музокараларда ЕИнинг Ўзбекистондаги Делегацияси раҳбари Элчи Эдуардс Стипрайс иштирок этди.
Мавзуга оид
19:08 / 17.09.2024
8 мингга яқин ўзбекистонлик Литвада яшаш учун рухсатнома олгани маълум бўлди
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
22:31 / 12.09.2024
Венгрия Еврокомиссияга қарши даъво аризасини киритиши мумкин
23:19 / 10.09.2024