Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асад Венесуэладаги воқеалар ҳам Суриядаги каби сценарий бўйича кетаётганини айтди
Ҳукуматга қарши оммавий норозиликлар ўтаётган Венесуэладаги воқеалар сценарийси бежизга Суриядаги воқеаларга ўхшаш эмас, чунки бу ғалаёнларнинг иккисининг ортида ҳам АҚШ туради, деб айтди Сурия президенти Башар Асад. У бундай фикрни Венесуэланинг TeleSUR телеканалига берган интервьюсида билдирди.
"Албатта, улар ўхшаш бўлади, чунки уларни режалаштираётган ва ҳаётга татбиқ қилаётган томон бир хилдир. Бу дирижёр сифатида АҚШ ва хорнинг ташкил этувчилари сифатида Ғарб давлатларидир", деб айтди Асад.
Асаднинг айтишича, Лотин Америкаси давлатлари охирги ўн йилликларда ўз халқлари манфаатларини ҳимоя қилмоқдалар, бу эса АҚШга "номақбул" ҳисобланади.
"Шунинг учун улар Украинадаги зарғалдоқ инқилобдан тортиб араб давлатларида, Ливия, Сурия, Яманда юз бераётган дунёдаги барча ҳодисаларни Лотин Америкасида қўллашмоқда ", деб қўшимча қилди Асад.
Венесуэлада норозиликлар 4 апрелдан бери, мамлакат олий судининг мухолиф миллий ассамблея ҳокимиятини жиддий чеклаш қароридан кейин давом этмоқда. Бу қарор кейинчалик бекор қилинган, бироқ мухолифат бундан қониқмай, суд аъзоларининг истеъфога кетказилиши ва муддатдан аввал сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
09:40
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026