Тошкентда бокс бўйича 29-Осиё чемпионати очилиш маросими бўлиб ўтди
Тошкентда бокс бўйича йирик халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. 30 апрель – 7 май кунлари “Ўзбекистон” универсал спорт мажмуасида Халқаро бокс ассоциацияси – AIBA мусобақалар тақвимига киритилган катталар ўртасида Осиё биринчилиги бўлиб ўтади.
Чемпионатда Осиё бокс конфедерацияси – ASBC ташкилотига аъзо 29 мамлакат - Ўзбекистон, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Иордания, Қозоғистон, Жанубий Корея, Мўғулистон, Покистон, Шри-Ланка, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Афғонистон, Малайзия, Бутан, Ливан, Непал, Фаластин, Қатар, Сингапур, Таиланд, Индонезия, Филиппин, Япония, Тайвань, БАА, Ироқ ҳамда Сурия бокс терма жамоалари ўзаро куч синашади. Хориждан келган 200га яқин боксчи қитъада энг номдор боксчи номи учун кураш олиб боради.
Халқаро бокс қоидаларига биноан жанглар 10та – 49, 52, 56, 60, 64, 69, 75, 81, 91 ва +91 кг вазн тоифаларида ўтказилади. Боксчилар медаллар учун курашишдан ташқари шу йилнинг 23 августидан – 4 сентябригача Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун баҳс олиб боришади.
Осиё қитъаси боксчилари учун ягона саралаш турнирида ҳар бир вазн тоифасидан 6 нафардан энг кучли боксчи – жами 60 спортчи Жаҳон биринчилигида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Бугун очилиш маросимидан кейин 52, 60, 69 кг вазн тоифаларидаги боксчиларнинг саралаш баҳслари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
22:20 / 25.11.2024
Тошкентда Аския бозори ҳудуди ва бинолари 16,8 млн доллар бошланғич нарх билан сотувга қўйилди
22:10 / 25.11.2024
1 январдан Тошкент жамоат транспортида нақд шаклдаги тўловлар учун йўлкира нархи ошиши кутилмоқда
16:33 / 25.11.2024
Тошкентнинг 86 та нуқтасида пулли автотураргоҳ ташкил этиш ҳуқуқи 120 млрд сўмга сотилди
15:48 / 25.11.2024