Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда танишувларга мўлжалланган телешоулар тақиқланди
Туркия ҳукумати деярли 4 минг давлат хизматчисининг ўз лавозимидан бўшатилгани ва танишувлар телешоуларининг тақиқланганини эълон қилди. Бу ҳақда фавқулодда вазият режими доирасида қабул қилинган ва қонун кучига эга бўлган ҳукуматнинг иккита қарорида айтилган, деб хабар бермоқда Resmi Gazete нашри.
"Радио ва телевидение дастурларида турмуш ўртоқ, дўст қидиришга ҳамда бу дастурлар рекламалари ва маркетингларига ўрин бўлмаслиги керак. Оила ва ижтимоий сиёсат вазирлиги ишланмалари асосида оилавий қадриятларни тарғиб қилувчи, ёшлар ва болаларнинг маънавий тарбиясига қаратилган дастурлар ва сериалларни рағбатлантириш лозим", деб айтилган ҳукумат қарорида.
29 апрелда қабул қилинган бошқа бир қарорда Фатҳулла Гулен билан алоқадорликда гумон қилинган 3,9 мингдан кўпроқ давлат хизматчиси, жумладан мингдан кўпроқ ҳарбий, адлия вазирлигининг 1,1 минг ходими ва 500 олим ўз лавозимидан бўшатилгани маълум қилинди. Бир нечта оммавий ахборот воситаси ва 14 та ноҳукумат ташкилоти ёпилган.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026