Спорт | 19:24 / 01.05.2017
17833
1 дақиқада ўқилади

Ҳасанбой Дўсматовнинг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди

Фото: Kun.uz

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича катталар ўртасида 29-Осиё чемпионати давом этмоқда. Айни вақтда 46-49 кг вазн тоифасида иштирок этаётган боксчиларнинг чорак финал йўлланмаси учун кураш давом этмоқда. 

Ушбу вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов шри-ланкалик рақиби Паллеҳа Циванкани мағлуб этгани ҳақида хабар берган эдик

Ҳасанбой Дўсматов шри-ланкалик рақибини мағлуб этди

Қуръа натижасига кўра, улардан сўнг рингга кўтарилган қозоғистонлик Ержон Жўмарт ва тайванлик Лин Ҳонг-Да жуфтлиги ғолиби чорак финалда Ҳасанбойга қарши кураш олиб бориши керак эди. Қизғин баҳсларда қозоғистонлик Жўмарт рақибидан устун келди. 

Шундай қилиб, Ҳасанбой чорак финалда қўшни давлат боксчисига қарши рингга чиқади. 

Мавзуга оид