Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Индонезиядаги уч мингта оила яшовчи чиқиндитепа
Франциялик фотосуратчи Александр Сэттлер Индонезия пойтахти – Жакартага келди. Шаҳардан 19 километр масофада «Bantar Gebang» - жануби-шарқий Осиёдаги энг йирик чиқинди полигони жойлашган.
Бу Бекаси шаҳрининг кичик тумани бўлиб, у ерга саноат корхоналари томонидан чиқарилувчи чиқиндилар ташланади. Тахминан уч мингта оила истиқомат қилувчи жой фотосуратлари Daily Mail нашри томонидан эълон қилинди.
Сэттлернинг сўзларига кўра, у бу жойга Индонезияда чиқиндиларни қайта ишлаш жараёнида муаммолар бор эканини кўрсатиш мақсадида келган. Ҳар куни бу ерга тўққиз минг тонна турли-туман чиқинди олиб келиб ташланади.
“Бу ерда яшаш учун шароит умуман йўқ: ҳид, бактериялар, соғлиқ учун зарарли шароитлар. Кўпчилик оилалар ва болалар қўлбола уйларда яшайди, ҳамда уларда тиббий хизмат олиш ва тоза ичимлик сувини истеъмол қилиш имкони йўқ”, - дейди фотосуратчи Александр Сэттлер.
Унинг айтишича, полигон аҳолиси чиқиндилар ёрдамида кун кўради, улар ҳам истеъмол қилинади, ҳам қайта сотилади. Унинг қайд этишича, кўпчилик болалар “бахтли кўринишга эга, сабаби улар бошқа ҳаётни кўришмаган ҳам”.
Мавзуга оид
17:57 / 16.04.2026
Чорвоқда чиқиндилар ноқонуний ташланишига қарши камералар ўрнатилмоқда
15:16 / 13.04.2026
Бўстонлиқ туманидаги «ноқонуний чиқиндихона» бартараф этилди
11:35 / 02.04.2026
Истеъмолчилар чиқиндини олиб кетмаган корхонани антиқа йўл билан жазолади
12:23 / 25.03.2026