Ёлғон хабар ИИБ ходимларини 5 кун сарсон қилди
Ёлғон хабар ИИБ ходимларининг 5 кунини “ўғирлади”. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди.
1news.uz’нинг ёзишича, Тошхўжаев фош қилиниши керак бўлган жиноятлар ўз ечимини кутиб турган вақтда бўлмаган жиноятни очиш учун ички ишлар ходимларининг ўрта ҳисобда 5-6 кун вақти беҳуда сарф бўлганини айтиб, бу каби жиноятларни олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб бориш кераклигини таъкидлаган.
Фуқаро Дилшод Арипов ўзининг ғаразли мақсадини амалга оширишда бошқарувидаги “Матиз” русумли автоуловини давлат рақамлари бўлмаган кулранг “Матиз” русумли автоуловига сиқиб тўхтатиб, 86 миллион сўм нақд пулларини олиб кетгани ҳақида ички ишлар идораларига 2017 йилнинг 18 апрель куни ёлғон хабар берган.
Ушбу хабарга кўра, ҳолат юзасидан номаълум шахсларга нисбатан Жиноят кодекси 166-моддаси тўртинчи қисми “а” банди, яъни талончилик жиноят аломатлари билан жиноий иш қўзғатилган. Олиб борилган тергов тезкор ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни жабрланувчи Дилшод Арипов юқорида кўрсатиб ўтилган 86 миллион сўм пулларни қарзга олиб, қайтариб бермаслик мақсадида жиноий шериклари Алишер Комилов, Азиз Шарипов ва Алишер Турсуновлар билан бирга уюштирганлиги аниқланган.
.
Ҳозирда Дилшод Арипов ва унинг жиноий шерикларига нисбатан тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024
ИИБнинг шармандали “резултат”и ҳамда “ясалган” жиноят: хаста ва ҳимоясиз аёл қамоққа ташланди
14:07 / 12.09.2024
Россияда оғир ва ўта оғир жиноятлар бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди
15:43 / 03.08.2024