Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг қўшимча ҳарбий харажатлари камида 21 млрд долларни ташкил қилади
АҚШнинг етакчи Республикачилар партияси ва мухолиф Демократик партияси ўртасидаги муросавий келишувга кўра, АҚШнинг жорий молия йилидаги қўшимча ҳарбий харажатлари 21 млрд долларни ташкил қилади. Бу ҳақда журналистларга Оқ уйнинг Маъмурий-бюджет бошқармаси раҳбари Мик Малвейни маълум қилди. Унинг айтишича, 2016 йилдаги молиялаштириш билан қиёслаганда ўсиш 25 млрд долларни ташкил қилган.
Малвейнининг айтишича, республикачилар бюджет музокараларида ён босишларига тўғри келган, чунки улар мухолифатга ўз истакларини ўтказишлари учун АҚШ конгресси сенатида уларда етарлича овоз бўлмаган. Бироқ Малвейни мухолифат бунда йирик ғалабага эришгани ҳақидаги фикрга қўшилмаслигини айтди. "Президент устувор қўйган лойиҳалар молиялаштирилди", деб айтди Малвейни ва гап Мексика чегарасида ҳимояловчи иншоотлар қуриш ҳақида бораётгани таъкидлаб ўтди.
"Демократлар ҳам, республикачилар ҳам ютмади, Америка халқи ютди", деб қўшимча қилган Малвейни.
Мавзуга оид
08:22 / 05.06.2026
Қайси давлатлар мудофаа учун энг кўп маблағ ажратяпти?
12:22 / 25.03.2026
Давлат бюджетининг 2025 йилдаги ижроси. Дефицит – 39 трлн сўмгача қисқарди
07:20 / 14.02.2026
Мудофаа учун 1 киши ҳисобига сарф: етакчи давлатлар рўйхати
21:00 / 11.01.2026