Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда сурбет савдогарлар учун жарималар жорий қилинди
Мисрда сайёҳларга ўз маҳсулотини таклиф қилиб, ҳоли жонига қўймайдиган сувенир сотувчилари жаримага солинадиган бўлди. Мамлакатнинг қадимий обидалар ва маданий мерос бўйича вазири Холид Ал-Ананийнинг сўзларига кўра, 3 май куни мамлакат қонунчилигига шундай тузатиш киритилган. Мисрнинг youm7 янгиликлар портали шу ҳақида хабар берди.
Ал-Ананийнинг маълум қилишича, археологик қазилмалар ҳудудларида сайёҳларни таъқиб қилган савдогарлар 10 минг Миср фунтигача (552.21 долларгача) бўлган қийматда жаримага тортилади.
Бундан ташқари, вазир ноқонуний археологик қазилмалар ва маданий мерос савдоси учун бериладиган жазолар янада кучайтирилишини таъкидлади. Қонунбузарлар ҳатто бир умрлик қамоқ жазосига ҳам ҳукм қилиниши мумкинлиги маълум қилинди.
Мавзуга оид
10:25 / 14.07.2026
Ўзбекистонликлар учун визасиз давлатлар сони кўпайиши мумкин
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
17:59 / 24.06.2026