Спорт | 11:31 / 03.05.2017
5833
1 дақиқада ўқилади

Муроджон Аҳмадалиев ярим финалда кореялик боксчи билан куч синашади

Фото: kun.uz

Тошкентда 29-Осиё чемпионати эрталабки чорак финал баҳслари бўлиб ўтмоқда. 56кг вазн тоифасининг яна бир ярим финалчиси аниқ бўлди. 

Жанубий кореялик Ҳан Ёнгҳун ва индонезиялик Макараве Симон ўртасида кечган жангларда, ҳакамлар қарорига кўра, Ҳан ғалаба қозонди. 

Шундай қилиб ушбу вазн тоифасидаги ярим финалда ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев жанубий кореялик Ҳан Ёнгҳунг билан куч синашади.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид