Ўзбекистон Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ходимлари сони маълум бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 18 апрелда «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорини имзолаган эди. Унга мувофиқ, янги ташкил этилаётган вазирлик ходимлари сонига ҳам ойдинлик киритилган. Улар 1167 кишини ташкил этади.
Ҳужжатда қайд этилишича, Тошкентнинг Юнусобод тумани Ниёзбек йўли 1 манзили бўйича жойлашадиган вазирликда жами 92 киши ишлайди. Қорақалпоғистон Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида 26 киши, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасида 56 киши, вилоят бошқармаларида 252 нафар, туман бўлимларида жами 654 хизматчи ишлаши белгиланган. Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари сони 68 кишини ташкил этса, «Коммунхизмат» агентлигида 19 киши ишлайди.
Мавзуга оид
21:21 / 17.10.2024
Ўзбекистоннинг ШҲТ бюджетидаги улуши маълум бўлди
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:49 / 02.09.2024