Гризманн «МЮ» билан 5 йиллик шартнома тузишга рози бўлган
«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн билан 5 йиллик шартнома тузиш бўйича келишиб олган. The Sun тарқатган хабарга кўра, франциялик футболчи ҳафтасига 280 минг фунт миқдорида маош тўлашни назарда тутувчи шартномага розилик билдирган.
Манбанинг хабар беришича, Гризманн «МЮ» раҳбарияти клубни кучайтиришга жиддий ваъда қилганидан кейин рози бўлган. У жамоа билан Чемпионлар лигасида иштирок этишни истамоқда.
Гризманнинг «Атлетико» билан амалдаги шартномаси муддати 2021 йилгача, футболчи учун бадал пули сифатида 89 млн фунт белгиланган.
Жорий мавсумда ҳужумчи мадридликлар клуби сафида 49 учрашувда майдонга тушиб, 25 гол урган ва 11 голга узатма берган.
Мавзуга оид
12:56 / 22.09.2024
«Реал»да яна бир жароҳат, «МЮ»да омадсизлик. Кун ўйинлари
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
14:06 / 08.09.2024
«МЮ»даги учинчи мавсум: Тен Ҳагга ғолиб жамоа қуриш учун яна қанча вақт ва пул керак?
18:13 / 28.07.2024