Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миграция агентлиги Санкт-Петербургга кўпроқ меҳнат мигрантларини юборади
2017 йилнинг 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги раҳбари А.Абдуҳакимов Санкт-Петербургнинг “Меҳнат ресурслари маркази” директори Алексей Чистяков ва унинг маслаҳатчиси Валерий Шинкаренкони қабул қилди.
Учрашув давомида томонлар Самарқанд шаҳрида Миграция агентлиги билан ҳамкорликдаги Россияга меҳнат мигрантларини қабул қилиш, тайёрлаш ва жўнатиш бўйича Марказ таъсис этиш масаласини муҳокама этишди.
Вазирнинг таъкидлашича, ушбу Марказ халқаро стандартларга мос келиши керак. А.Абдуҳакимовнинг айтишича, Марказда суғурта қилиш, тестдан ўтказиш, тиббий кўрик ва патент хизматларига эркин конвертацияда бўлган валюта (АҚШ доллари)да тўлов амалга оширилади. У ерда Ўзбекистоннинг йирик банки филиали очилади, у online режимда маблағларни керакли жойга ўтказиб беради.
Учрашув якунида Миграция агентлиги ва Санкт-Петербургдаги “Меҳнат ресурслари маркази” ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Санкт-Петербург шаҳри ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун ташкилий қабул қилиш бўйича Келишув имзоланди.
Мавзуга оид
10:05 / 07.06.2026
Украина яна Петербургга ҳужум қилди
22:05 / 24.04.2026
Россиянинг Новосибирск шаҳридан ўзбекистонлик 7 нафар бола ватанга қайтарилди
18:17 / 20.04.2026
Германияга 40 минг ҳамшира: Ўзбекистон янги меҳнат бозорларини очади
08:52 / 02.04.2026