Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вашингтонда Гулен экстрадицияси муҳокама қилинади
Туркия адлия вазири Бекир Бўздоғ 8 май, душанба куни Вашингтонда АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс билан учрашади. Муҳокама мавзуси FETÖ ("Параллель давлат") террорчи оқими раҳбари Фатҳуллоҳ Гуленнинг экстрадицияси бўлади. Бу ҳақда "Анадолу"да хабар берилди.
Адлия вазирлиги раҳбарининг АҚШга ташрифи Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг 15-17 май кунларига режалаштирган ташрифи арафасида бўлиб ўтади.
Бўздоғ Сешнсни Гулен жиноий фаолиятининг тўрт янги далили билан таништиради.
Бундан ташқари, турк вазири ҳамкасбига 2016 йилнинг 10 сентябрида Анқаранинг ҳозирда Пенсильвания штатида яшаб келаётган террорчилар раҳбарининг вақтинчалик қўлга олиш бўйича расмий мурожаати ҳақида эслатиб қўяди.
Адлия вазири 9 май куни Туркияга қайтади.
Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026