Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венецияда шаурмага қарши кураш бошланди
Италиянинг Венеция шаҳри маъмурияти шаҳар кўчаларида шаурма сотиш бўйича янги савдо нуқталари очиш ҳамда кесилган пиццалар сотилувчи умумовқатланиш жойлари сонини чеклади. Буюк Британиянинг The Guardian нашри шу ҳақда ёзмоқда.
Шаурма сотувчи янги савдо нуқталари очишни тақиқловчи қонун шу кунларда кучга кирган бўлиб, у шаҳарнинг маданий меросини сақлашга қаратилган.
"Биз Венеция маданий меросини сақлашга мос келмайдиган фаолият турларини чеклаш ниятидамиз", — деган шаҳар туризм департаменти раҳбари Паола Мар.
Италиянинг қадимги шаҳарларидан бири бўлган Венеция ҳар йили миллионлаб сайёҳларни қабул қилади. Бу эса, ўз навбатида, шаҳарга кучли таъсир этади. Шунга биноан, шаҳар маъмурияти Венециянинг ўзига хослигини сақлаб қолиш учун турли чоралар кўришга мажбур бўлади. Аввалроқ, фаст-фудларни чеклаш чоралари Верон ва Флоренция шаҳарларида ҳам жорий этилган эди.
Мавзуга оид
10:25 / 14.07.2026
Ўзбекистонликлар учун визасиз давлатлар сони кўпайиши мумкин
08:53 / 07.07.2026
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026