Венгер vs Моуриньо. Ҳафтанинг ўтказиб юбориш мумкин бўлмаган бешта учрашуви
Европанинг кучли бешлик чемпионатларида кураш энг авж палласига чиқди. Мавсум тугаши арафасида бир қатор ҳал қилувчи баҳслар шу ҳафтага тўғри келган. Tribuna.Uz шундай учрашувларнинг бештасини ҳақида ҳикоя қилади.
Барселона - Вильярреал (6 май, 21:30, UzReport).
Чемпионлик учун курашни давом эттираётган «Барселона» бу турда чемпионатнинг сўнгги қисмидаги энг жиддий рақибга қарши майдонга чиқади. «Вильярреал» учун бу ЕЧЛ йўлланмаси учун сўнгги имконият саналади. Агар жамоа очко йўқотган тақдирда фақатгина Европа лигаси ҳақида ўйлаши мумкин бўлади.
Икки жамоа ўртасидаги сўнгги икки учрашув «Вильярреал»да бўлиб ўтган бўлиб, иккаласида ҳам дуранг қайд этилган. Каталониядаги сўнгги бешта учрашувда эса фақат «Барселона»нинг қўли баланд келган. «Вильярреал» сўнгги марта 9 йил олдин, 2008 йилнинг мартида «Барселона» уйидан ғалаба билан қайтганди.
«Боруссия» Дортмунд - «Ҳоффенҳайм» (6 май, 18:30, Матч! Футбол 3)
Бундеслигада қолган ягона интрига — учинчи ўрин учун кураш айнан икки жамоа ўртасида кечмоқда. «Ҳоффенҳайм» сўнгги турлардаги муваффақият сабаб, дортмундликларни қувиб ўтишга муваффақ бўлган, Тухел жамоаси ўз ўрнини қайтариб олиши учун «Сигнал Идуна Парк»да ғалаба қозониши керак бўлади.
Икки жамоа шу кунга қадар бундеслига доирасида 17 марта тўқнаш келган бўлиб, «Боруссия» уларнинг олтитасида ғалаба қозонган. «Ҳоффенҳайм»да 4та ғалаба, 7 учрашувда дуранг қайд этилган. Дортмундда кечган 8 учрашувнинг 4тасида «Боруссия» ғалаба қозонган. Учта учрашувда дуранг қайд этилган. «Ҳоффенҳайм»нинг Дортмунддаги ягона ғалабаси 4 йил муқаддам (2:1) қайд этилган. «Сигнал Идуна»даги сўнгги уч учрашувдан буён фақат «Боруссия» ғалаба қозонмоқда.
«Арсенал» - «Манчестер Юнайтед» (7 май, 20:00, UzReport, Матч! Футбол 1)
Европа чемпионлар лигаси учун кураш олиб бораётган икки жамоа ўртасидаги баҳс кўп масалага ойдинлик киритиб бериши лозим. Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» рақибидан битта учрашув кўп ўтказган ҳолда, 5 очко кўпроқ тўплаб, турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. «Арсенал» эса 6-ўринда. Венгер жамоаси 4-ўринга қайтиши учун ўз уйида кечган учрашувда ғалаба қозониши талаб этилади. «Манчестер Юнайтед» 25 ўйиндан буён мағлубиятга учрамаётганини ҳисобга олсак, бу ишни бажариш лондонликлар учун осон бўлмайди.
Икки жамоа ўртасидаги Лондонда кечган сўнгги беш учрашувнинг фақат биттасида «Арсенал» ғалаба қозона олган. У ҳам ўтган йилги мавсум бошида кузатилганди. Унгача жамоа 4 йил давомида «Эмирейтс»да ғалаба қозона олмаганди.
«Милан» - «Рома» (7 май, 23:45, Sport, Матч! Футбол 2)
Сўнгги турларни муваффақиятсиз ўтказган икки жамоа ўзига келиб олиши учун бу учрашувни муваффақиятли ўтказиши талаб этилади. «Рома» ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма берувчи ўринни қайтариб олишни истаётган бўлса, «Милан» кетма-кет иккинчи мавсум еврокубокларсиз қолиб кетмаслик учун ҳам курашиши керак бўлади. Бу жамоанинг Европа лигаси зонаси учун курашиш имкониятини берувчи сўнгги имконият саналади.
«Милан» 2012 йилдан буён ўз уйида ўтказган 4 учрашувда фақат бир марта «Рома»ни мағлубиятга учрата олган холос. Умуман олганда жамоа «Милан»да кечган сўнгги 10та учрашувнинг фақат учтасида ғалаба қозонишнинг уддасидан чиққан.
«Марсель» - «Ницца» (7 май, 23:59, Матч! Футбол 1)
«ПСЖ» устидан қозонилган ғалабадан кейин «Ницца»да ўзига бўлган ишонч ортди. Жамоа чемпионлик учун деярли имконияти қолмаган бўлсада, ЕЧЛ гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олиш учун яхши имкониятларини сақлаб қолмоқда. Бу йўлда уларнинг рақиби Европа лигаси йўлланмаси учун курашаётган «Марсель» жамоаси бўлади.Икки жамоа иштирокидаги сўнгги тўрт учрашувдан буён «Марсель» ғалаба қозона олмай келмоқда. Ўтган йилги мавсумда жамоа «Велодром»да «Ницца»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Марселда кечган сўнгги бешта учрашувнинг (барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда) фақат биттасида «Марсель» ғалаба қозона олган холос.
Мавзуга оид
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
12:33 / 03.11.2024
АПЛда сенсациялар куни, Ҳусановда илк қизил. Кун ўйинлари
16:20 / 02.11.2024
«МЮ»да янги бош мураббий. Клуб Рубен Аморимни танлашига 4 сабаб
14:31 / 02.11.2024