Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяга жорий йилдаги энг кучли қум бўрони ёпирилди
Фото: Global Look Press
Жанубий Кореяга жорий йилдаги энг кучли қум бўрони ёпирилди. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги хабар берган.
Ҳавода РМ-10 микрозарралари ҳажми белгиланган меъёрдан 10 баробарга ошиб кетди ва рекорд даражага етди. Жанубий Корея атроф-муҳитни тадқиқ қилиш Миллий институти маълумотига кўра, ҳаводаги микрозарралар белгиланган кўрсаткичдан ортиқ экани ҳақидаги огоҳлантириш 12 та шаҳарда тарқатилган. Аҳолига кўчага чиқамаслик, чиққан тақдирда ҳам ҳимоя ниқобларини кийиш тавсия этилди.
Пойтахт Сеулда ҳавода РМ-10 қаттиқ заррачалари зичлиги бир куб метрга 265 микрограммни ташкил этган. Бир куб метрга 150 микрограмм кўрсаткичида кузатув режими, 300 миллиграммда эса – хавф ҳақида огоҳлантириш эълон қилинади.
Сеулдан 40 километр ғарбда РМ-зарраларининг энг баланд даражаси қайд этилган – бир куб метрга 650 микрограммгача.
Мавзуга оид
07:40 / 27.03.2026
Жанубий Корея биринчи серияли KF-21 қирувчисини намойиш қилди
12:25 / 19.03.2026
Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
12:26 / 19.02.2026
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл умрбод озодликдан маҳрум этилди
20:42 / 16.02.2026