Иқтисодиёт | 21:34 / 07.05.2017
5614
2 дақиқада ўқилади

Осиё тараққиёт банки Озарбойжондаги газ кони лойиҳаси учун 500 млн доллар ажратди

Фото: AP Photo/Hektor Pustina

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Озарбойжоннинг Каспий денгизидаги секторида жойлашган газ-конденсат кони "Шахдениз"ни ўзлаштириш лойиҳасини қўллаб-қувватлашга 500 млн доллар ажратди. Тегишли шартнома ва кафолат келишуви 7 май куни "Жанубий газ йўлаги" ЁАЖ ва ОТБ томонидан банк бошқарув кенгашининг Япониянинг Иокогама шаҳрида ўтган ҳар йиллик йиғилишида имзоланди. Бу ҳақда Озарбойжон молия вазирлиги матбуот хизматида маълум қилинди.

1,2 трлн куб метр газ захираларига эга ушбу кон ҳозирда яратилаётган "Жанубий газ йўлаги" газ-транспорт тизими орқали Европа бозорига углеводородлар етказиб берувчи асосий манба ҳисобланади. 

Қиймати 40 млрд доллардан кўпроқ бўлган Жанубий газ йўлаги Бокудан Грузия, Туркия, Греция, Албания ҳудудлари орқали Италия жанубигача 3 минг км гача чўзилади. Унинг асосий сегментлари Жанубий Кавказ қувури, Трансанатолия (TANAP) ва Трансадриатика (ТАП) газ қувурлари ҳисобланади. Бу йўлак бўйлаб газ етказиб берилиши 2019-2020 йилларда бошланиши кутилмоқда. Биринчи босқичда йўлак орқали йилига 16 млрд: Туркияга 6 млрд, Европага 10 млрд куб метр газ етказиб бериш мўлжалланмоқда. 

Мавзуга оид