Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон полицияси "Месси"ни ҳибсга олди
Ташқи кўриниши "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессига жуда ўхшаб кетадиган 25 ёшли Ризо Парастеш ўтган дам олиш кунлари Эрондаги Ҳамадон шаҳрида жамоат тартибини бузгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда The Telegraph хабар тарқатди.
Манба берган маълумотга кўра, полиция "эронлик Месси"ни у билан кўплаб одамлар суратга тушмоқчи бўлгани учун ҳибсга олган. Шунингдек, қонун ҳимоячилари Парастешнинг автомобилини ҳам мусодара қилган.


"Мессининг эгизаги" бир неча ой олдин "Барселона" либосида суратга тушиб, спорт сайтларидан бирига юборганидан сўнг машҳур бўлиб кетган эди.
Мавзуга оид
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
20:05 / 10.06.2026
Кўринмас фронт: Исроил ва Эроннинг кибер уруши
09:59 / 10.06.2026
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:13 / 09.06.2026