Хориждаги ўзбекистонликлар интернет орқали Ўзбекистон консуллик идораларига мурожаат қилишлари мумкин
Хориждаги Ўзбекистон фуқароларига тезкор ёрдам бериш мақсадида шу йилнинг март ойидан бошлаб www.consul.mfa.uz сайтида «онлайн маслаҳат» модули ишга туширилди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг жорий йил биринчи чорак якунларига бағишланган ҳисоботида шу ҳақда сўз юритилган. Бугунги кунга қадар ушбу модул орқали 100дан ортиқ фуқаро мурожаати қабул қилинди.
2017 йилнинг 1-чорагида ТИВ Консуллик бошқармаси ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистонга кириш визасини чет эл фуқароларига бериш, биометрик паспортни алмаштириш/бериш, Ватанга қайтиш сертификатини бериш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш, фуқаролик ҳолатини қайд этиш, нотариал хизмат кўрсатиш ва бошқа масалалар билан боғлиқ жами 79 минг 139та консуллик амаллари бажарилди.
Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги давлатлардаги элчихоналарида энг кўп консуллик амаллари бажарилган: Тожикистонда – 14191та, Россияда – 7561та, Қозоғистонда – 5633та, Германияда – 3714та, Ҳиндистонда – 3435та, Жанубий Кореяда – 3369 ва Туркманистонда – 3215та.
2017 йилнинг январь-март ойи давомида 52224 нафар хориж фуқаросига кириш визаси берилди, шундан 19197та виза сайёҳларга, 8613та виза тадбиркорларга расмийлаштирилди. 2016 йилнинг шу даври мобайнида берилган кириш визаларининг умумий сони 6 фоизга (49409), сайёҳлик визалари сони 13 фоизга (17077) ошган.
Бундан ташқари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда виза сўровини тақдим этиш бўйича “E-visa” интерактив хизматини Ягона давлат интерактив хизматлари порталида ҳам жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024
Ўзбекистоннинг ШҲТ бюджетидаги улуши маълум бўлди
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
19:53 / 16.09.2024