Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзияда 2 миллион долларга баҳоланувчи панголин пўсти тортиб олинди
Куала-Лумпур аэропортида 2 миллион доллардан ортиққа баҳоланувчи панголин пўсти (тангачалари) тортиб олинди. Бу ҳақида расмийлар маълумотига асосланиб, Daily Sabah хабар берди.
Божхона департаменти раҳбар ўринбосари Пэдди Абдул Ҳалимнинг сўзларига кўра, сохта ҳужжатлар билан расмийлаштирилган 712 килограммли панголин пўсти аэропортнинг юкхонасида аниқланган.
Ёввойи табиат ва миллий парклар департаменти директор ўринбосари Рўзидан Ясинга кўра, бунча пўстни қўлга киритиш учун 1400 панголинни ўлдиришга тўғри келган.
Манбага кўра, ушбу "юк" Африкадан икки алоҳида йўналиш ва партия орқали йўлланган.
"Бу иккиси ўзаро боғлиқми ёки йўқ, ўрганилмоқда", - дейилади Малайзияда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бундай юклар одатда Вьетнам ёки Хитойга жўнатилади.
Панголинлар пўсти қиймати минтақадан келиб чиққан ҳолда, турлича баҳоланади. Унинг бир килограмми Малайзия қора бозорида 1500 ринггит (346 доллар) келтириши мумкин.
Юклар йўлланган Emirates Airlines ва Kenya Airways идоралари воқеани изоҳлашга шошилишмади.
Панголинлар Индонезия чангалзорлари, Малайзиянинг бир қисми ва Таиланднинг жанубий ҳудудида учраб туради. Уларнинг гўшти Хитойда севиб истеъмол қилинади.
Панголинлар БМТ Конвенциясига кўра, йўқолиш хавфи остидаги муҳофазаланувчи жонивор тури ҳисобланади.
Панголинларнинг тангачали пўсти Вьетнам ва Хитойда юқори баҳоланади, зеро маҳаллий халқ табобатида бу жонивор пўсти шифобахш хусусиятларга эгалиги таъкидланади.
Ёввойи табиат вакилларига кўра, панголинлар Жануби-Шарқий Осиё контрабандачи ва браконьерлари томонидан жиддий хавфга йўлқимоқда.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026