Жаҳон | 10:49 / 10.05.2017
9189
1 дақиқада ўқилади
ФҚБ собиқ директори ишдан бўшатилганини телеянгиликлардан билди
АҚШ Федерал қидирувлар бюроси собиқ директори Жеймс Коми ишдан бўшатилганини телеянгиликлардан хабар топган ва буни ҳазил, деб қабул қилган. Бу ҳақда The New York Times ёзмоқда.
Газета маълумотларига кўра, Коми Лос-Анжелесда бўлган ҳамда ФҚБнинг маҳаллий бўлими ходимлари олдида чиқиш қилаётган бўлган. Ўша пайт янгиликларда у ишдан бўшатилгани ҳақида хабарлар чиққан.
Нашрнинг ёзишича, Коми бундай сюжетни кўриб кулган ҳамда буни жиддий қабул қилмаган.
Кейинчалик унинг ишдан бўшатилгани ҳақидаги билдиришнома ФҚБнинг Вашингтондаги қароргоҳига тақдим этилган.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Федерал қидирувлар бюроси директори Жеймс Комини ўз лавозимидан четлатгани ҳақида хабар бергандик.
Мавзуга оид
15:30
АҚШ 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилга 17,9 млрд долларлик ҳарбий ёрдам берди
10:48
АҚШ иқтисодиёти ҳар қачонгидан ҳам каттароқ ва яхшироқ. Сиёсий қарорлар буни барбод қилиши мумкинми?
10:30
АҚШ Украинага 425 млн долларлик янги ёрдам пакетини тақдим этмоқда
19:01 / 01.11.2024