Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой 2017 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистондан газ импорт қилмади
Хитой 2017 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистондан табиий газ импорт қилмади. Бу ушбу мамлакатга газ етказиб бериш бошланган беш йилдан бери илк шундай ҳолатга айланди. Бу ҳақда Interfax Natural Gas Daily хабар берган.
Ўзбек гази импорти ҳажми 2016 йилнинг охирида тўрт ой давомида доимий равишда қисқариб борди. Ўтган йилнинг декабрь ойида эса Хитойга сотилган газ ҳажми сўнгги бир йил ичидаги энг паст кўрсаткични қайд этди, кейин эса жорий йилда тўла тўхтади.
Маълумот учун, 2016 йилда Марказий Осиё-Хитой газ қувурининг Ўзбекистон орқали ўтадиган тўртинчи тармоғи қурилиши бошланганди. Газ қувурининг ўзбек қисмидаги тармоғи узунлиги 210 километрни ташкил этади, минимал қиймати - 800 млн. доллар. Лойиҳани амалга ошириш номаълум муддатга қолдирилган.
Мавзуга оид
18:33 / 13.07.2026
Bigme иккита экранли HiBreak Dual 2 смартфонини тақдим этди
08:50 / 13.07.2026
Хитой энергия соҳасида янги жаҳон рекордини ўрнатди
23:59 / 12.07.2026
Хитойликлар телефонларидан кўра электромобилларини тезроқ янгилашмоқда
00:34 / 12.07.2026