Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ИИББ ўз веб-саҳифасига эга бўлди
Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси тўлақонли расмий веб-саҳифасига эга бўлди. Эндиликда, www.guvd.uz сайти орқали шаҳар ички ишлар бош бошқармаси фаолияти билан кечаю-кундуз танишиб бориш мумкин. ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида шу ҳақда маълум қилинди.

Шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг маълум қилишича, синов тариқасида иш бошлаган мазкур сайтда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси соҳавий тизимлари томонидан олиб борилаётган тадбирлар ёритиб борилади ва барча масалалар юзасидан мурожаат қилиниши мумкин.
Сайт ўзбек ва рус тилларида юритилади. Унда янгиликлар, Бош бошқарма раҳбарияти ва уларнинг фуқароларни қабул қилиш кунлари ҳақида маълумотларни билиб олиш мумкин. Бундан ташқари, онлайн мурожаат қилиш ва мурожаат кўриб чиқилиши қайси босқичда эканини билиб олиш имкони мавжуд.
«Савол ва жавоблар», «Профилактика куни» номли бўлимлари маълумотлар билан тўлдирилмоқда.
Мавзуга оид
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026