Спорт | 19:36 / 13.05.2017
13512
2 дақиқада ўқилади

Бугун Uzbek Tigers Бутунжаҳон бокс серияси плей-офф босқичида илк жангини ўтказади

Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига йўл олган Uzbek Tigers жамоаси бугун 13 май куни Самарқанд шаҳридаги «Мўъжиза» амфитеатрида Бутунжаҳон Бокс серияси (WSB) доирасидаги чорак финал босқичининг илк учрашувини ўтказади.

Ўзбекистонлик боксчилар амалдаги чемпионлар - Кубанинг Cuba Domadores жамоасига қарши рингга кўтарилади. Жамоа мураббийлари мазкур баҳсга кучли таркибни танлашга қарор қилишган. Ўз ўрнида кубаликлар ҳам Ўзбекистонга асосий таркиб билан етиб келган. Демак, Самарқандда бўлиб ўтадиган бокс кечасида:

49 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Жоханус Аргилагос
56 кг: Муроджон Аҳмадалиев - Хавер Ибаньес
64 кг: Иқболжон Холдоров - Энди Круз
75 кг: Исроил Мадримов - Арлен Лопес
91 кг: Санжар Турсунов - Эрисланди Савон

каби боксчилар рингга кўтарилишади. Жамоаларнинг жавоб учрашуви 20 май куни Ҳавана шаҳрида ўтказилади. Учрашув 19-30да бошланади. 

Кун.uz сайти таҳририяти Uzbek Tigers жамоаси аъзоларига омад ёр бўлишини тилайди.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид