Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АПЛ. «Тоттенҳэм» «МЮ»ни ЕЧЛ йўлланмаси учун курашдан чиқариб юборди
Англия премьер-лигасининг 37-туридан ўрин олган марказий учрашувда «Тоттенҳэм» «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 6-дақиқасида Виктор Ваньяма боши билан гол уриб ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим бошида Ҳарри Кейн фарқни иккитага ошди. 71-дақиқада Уэйн Руни орадаги фарқни биттага қисқартирганди. Бироқ қолганига манчестерликларнинг кучи етмади ва жамоа мавсумдаги 5-мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.
Ушбу ғалабадан кейин «Тоттенҳэм» ҳисобидаги очколар сони 80тага етди ва жамоа 2-ўринни ўзи учун расмийлаштирди. «Манчестер Юнайтед» эса 65 очко билан 6-ўринда қолди ва Европа чемпионлар лигаси йўлланмаси учун миллий чемпионат орқали курашиш имкониятидан маҳрум бўлди. Эндиликда Моуриньо жамоаси Европа лигасидаги ғалаба орқали бу ишни уддалаши мумкин.
АПЛ, 37-ур
Тоттенҳэм – Манчестер Юнайтед 2:1 (1:0)
Голлар: Ваньяма (6), Кейн (48) – Руни (71).
Тоттенҳэм: Льорис, Алдервейрелд, Вертонген, Дэвис, Триппьер (Уокер, 83), Ваньяма, Алли, Эриксен (Нкуду, 90), Дайер, Кейн, Сон Ҳёнг Мин (Дембеле, 72).
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Туанзебе (Эррера, 61), Байи, Жонс, Блинд, Лингард (Мхитарян, 61), Кэррик, Мата (Рэшфорд, 79), Смоллинг, Марсьяль, Руни.
Огоҳлантиришлар: Руни (36), Ваньяма (74), Байи (90).
Мавзуга оид
12:33 / 02.02.2026
«МЮ»да камбэк, «Сити» дарвозасига йил голи, «Реал» амаллади. Кун ўйинлари
12:15 / 18.01.2026
«Сити» дербида таслим этилди, мухлислар Винини йиғлатишди
21:56 / 14.01.2026
Майкл Кэррик «Манчестер Юнайтед»ни мавсум охиригача бошқаради
21:25 / 05.01.2026