Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
S&P: Украина 3 йил ичида 20 млрд доллардан кўпроқ қарзини тўлаши керак
Фото: Getty Images
Украина 2017 йилдан 2020 йилгача даврда 20 млрд доллардан кўпроқ қарзни ва улар бўйича фоизларни тўлаши керак, деб айтилди Standard & Poors рейтинг агентлиги матбуот баёнотида.
S&P Украинанинг рейтингини яна "B-/В" даражада эканлигини тасдиқлади ҳамда "B-" даражаси Украинада анча катта миқдорда қарз бўйича тўловлар ва ислоҳотлар суръатини секинлаштирувчи сиёсий муаммолар мавжудлиги ва мамлакат шарқидаги назорат қилинмайдиган ҳудудлар қамалини акс эттиришини маълум қилди. Украинанинг 2017 йилги ялпи ички маҳсулотининг 21 фоизига тенг миқдордаги қарз мамлакат рейтингига путур етказган асосий омил бўлди.
Агентликда Украина 2017 ва 2018 йилларда давлат қарзини тўлаш бўйича мажбуриятларини мос равишда 2,6 ва 3,9 млрд доллар миқдорида бажаради, деб кутилмоқда ва 2019 йилдаги тўлов (7,5 млрд доллар) Украина ҳукуматининг ислоҳотларни ҳаётга татбиқ қила олиши ва қарзнинг бир қисмини қайта молиялай олишига боғлиқ бўлишига ишора қилинди.
Мавзуга оид
23:00 / 27.03.2026
Россиялик депутатлар кўп йиллар давомида биринчи марта АҚШ Конгрессига борди
18:40 / 27.03.2026
ОАВ: Путин олигархларга урушни молиялаштиришни таклиф қилди
14:47 / 27.03.2026
Зеленский: «Саудия Арабистонида Украинани қизиқтирадиган нарса бор»
09:33 / 27.03.2026