КХДР ва Жанубий Корея 2030 йилги жаҳон чемпионати мезбонлари бўлиши мумкин
Корея Республикаси, КХДР, Хитой ва Япония биргаликда футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши мумкин. «Тона ильбо» нашрининг хабар беришича, бу ҳақда журналистларга Корея футбол уюшмаси раҳбари Чун Мун Гу маълум қилган.
«Агар Жанубий ва Шимолий Корея, Хитой ҳамда Япония бу масала бўйича мулоқот бошласа, бу давлатлар ЖЧ-2030ни ўтказиб бериш учун яхши имконият ҳосил бўларди», деган у.
Унинг фикрича, КХДР бу лойиҳага қўшилса, қолган 3 давлат айрим жиҳатларни келишиб олиши кифоя бўлади.
«Агар Жанубий Корея, Хитой ва Япония чемпионатни ўтказиш бўйича бир қарорга келишса, бу бошқа иштирокчилар учун яхши бўлади. Бизда жуда жозибадор футбол бозори мавжуд», дея қайд этган ушбу амалдор.
Бундан ташқари, Корея футбол уюшмаси раҳбари мамлакат Осиё кубоги мезбонлиги масаласини ҳам кўриб чиқмоқчилиги ҳақида маълумот берган.
Мавзуга оид
14:22 / 13.11.2024
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024
КХДР Россия билан ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди
02:35 / 12.11.2024