15:42 / 16.05.2017
21597

«Краснодар» собиқ мураббийи «Пахтакор»ни бошқариши мумкин

Фото: Kun.uz

Россиянинг «Краснодар» клуби собиқ бош мураббийи Олег Кононов иккинчи даврадан бошлаб Тошкентнинг «Пахтакор» клубини бошқариши мумкин. Бу ҳақда Tribuna.Uz хабар берди.

Манба берган маълумотларга кўра, «Пахтакор» иккинчи даврадан бошлаб жамоани бошқарадиган мутахассисни хориждан қидирмоқда. Бу йўлда жамоа биринчи навбатда Кононов билан жиддий қизиқмоқда.

20 кунда яна ўзгариш. «Пахтакор»га янги бош мураббий тайинланди

Маълумотларга кўра, Кононовга қизиқаётган фақат «Пахтакор» эмас. Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби ҳам ёзда Кононовни жамоага таклиф этишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Пахтакор» раҳбариятида ўзгаришлар бўлганди. Ундан олдинроқ эса жамоани россиялик миллиардер Алишер Усмонов сотиб олгани хабар қилинганди. Аммо бу хабар тасдиқланмаган.

Top