Спорт | 17:29 / 16.05.2017
7276
1 дақиқада ўқилади

«Ювентус» римликларнинг туринликларга нафрат изҳор этган футболчисини сотиб олмоқчи

Фото: Tuttosport

«Рома» ярим ҳимоячиси Раджа Найнгголан «Ювентус» қизиқишлари доирасида турибди. Tuttosport хабарига кўра, туринликлар клуби ёзги трансферлар вақтида бельгиялик ушбу футболчини сотиб олишга уриниб кўради. 29 ёшли бу ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 40 млн еврога тенг бўлиши мумкин.

Итальянлар газетаси қайд этишича, Найнгголан бу жамоага трансфери амалга ошиши эҳтимоли жуда кам: Раджа «Ювентус»дан нафратланишини очиқ изҳор этган.

А Сериянинг жорий мавсумида Найнгголан 35 учрашувда майдонга тушган, 11 гол уриб, 4 голга узатма берган. У 14 май куни 36-тур доирасида «Ювентус»га қарши кечган ва 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувда бир гол уриб, битта голга узатма берган.

Мавзуга оид