Европа иттифоқи Украина учун визаларни бекор қилди
Европарламент раиси Антонио Таяни ва ЕИ Кенгашида раислик қилаётган Мальта давлатининг ИИВ раҳбари Кармело Абела Украинага визасиз режим тақдим этиш бўйича сўнгги ҳужжатни имзолашди.
Таяни ва Абела ЕП ялпи сессиясида ЕИ Кенгаши ва Европарламент регламентига имзо чекишди, у 2001 йилнинг 15 мартидан бўлган виза рўйхати тўғрисидаги регламентга ўзгартиришлар киритади. Маросимда Украина президенти Пётр Порошенко ҳам иштирок этган.
Регламент имзоланганидан сўнг, у ЕИ расмий ахборотномасида эълон қилинади ва 20 кундан кейин кучга киради – тахминан 11 июнда.
Украина фуқаролари Шенген ҳудуди давлатлари, шунингдек, Исландия, Лихтенштейн, Норвегия ва Швейцарияда ярим йил ичида 90 кун давомида бўлишлари мумкин. Шу билан бирга, визасиз режим ЕИда ишлаш ёки ўқишга рухсат бермайди.
Украиналикларга чегарадан кесиб ўтиш пайтида биометрик паспорт керак бўлади, шунингдек, ўз ёнида қайтиш чиптаси, меҳмонхонадан хона олинганини тасдиқловчи маълумот, қариндошлардан таклифнома, тиббий суғурта ва ЕИда ҳар куни бўлиш учун камида 45 еврога эга бўлиш тавсия этилмоқда.
Мавзуга оид
13:20
Россия Украинанинг қатор минтақаларига ракеталар билан ҳужум қилди
10:10
Россия Украинадаги урушга яманликларни ёлламоқда — The Financial Times
01:24
Оқ уй Украинага Россия ҳудудига ATACMS ракеталарини қўллашга рухсат берганини тасдиқлади
21:25 / 25.11.2024