Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конте «Челси»га 6 нафар янги футболчи олиб келмоқчи
«Челси» бош мураббийи Антонио Конте ёзги трансферлар вақтида таркибни кучайтирмоқчи. Бу ҳақда The independent нашри хабар тарқатди.
Манба маълумотига кўра, италиялик мутахассис янги мавсум арафасида «кўклар» жамоаси таркибини 6 нафар янги футболчи билан тўлдирмоқчи.
Қайд этилишича, «Саутҳемптон» ҳимоячиси Виргил ван Дейк ва «Реал» ҳужумчиси Альваро Мората жамоанинг ёз трансферлар вақтидаги асосий нишони бўлади. Шунингдек, Конте Ромелу Лукаку («Эвертон») вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Бошқа номзодлар номи аниқ келтирилмаган.
Конте «Челси» бошқарувига ўтган йил ёзида келганди ва биринчи мавсумдаёқ жамоага чемпионлик ва Англия Кубогини олиб берди.
Конте Абрамович билан янги шартнома масаласини муҳокама қилади
Мавзуга оид
12:17 / 01.02.2026
Шомуродовда яна гол, Лондон дербисида можаро, Салоҳда рекорд. Кун ўйинлари
12:32 / 22.01.2026
«Барса»да камбэк, «Қорабоғ»да яна ғалаба. Кун ўйинлари
14:28 / 09.01.2026
Телевидениедан мураббийликка ўтган, Рунига ёрдамчилик қилган – «Челси»даги янги «ноунейм» ҳақида
13:35 / 05.01.2026