20:10 / 17.05.2017
37358

Москва шаҳар суди Шоҳиста Каримовани ҳибсда қолдиришга қарор қилди

Фото: ТАСС

Москва шаҳар суди Санкт-Петербургдаги портлашга алоқадорликда гумон қилиб ҳибсга олинган ўзбекистонлик Шоҳиста Каримовани ҳибсда қолдириш бўйича қарор чиқарди. Бу ҳақда ТАСС мухбири хабар берди.

Бу орқали ҳимоя томони шикояти рад этилган.

Каримова судда ўзининг теракт ташкилотчилигига алоқадор эмаслигини айтган, сумкасидан топилган қурол эса унга ташлаб қўйилганини рўкач қилган.

"Мен терроризмга ҳеч қанақасига алоқадор эмасман, мен кафеда ишлаганман. Мени бошқа одам ўрнига айблашмоқда", дея маълум қилган у.

Прокуратура вакилининг қайд этишича, тергов Каримовани жиноятга алоқадор деб топган.

"Мен ҳисоблайманки, Каримованинг ҳибсда туриши ишни текширишда тергов манфаатларига хизмат қилади", - деган суд ишида прокурор.

3 апрель куни метронинг "Сенная площадь" ва "Технологический институт-2" бекатлари оралиғида ҳаракатланган поезд вагонида портлаш содир бўлиб, 14 киши ҳалок бўлди.

Петербург теракти иши бўйича ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинди

Шоҳиста Каримова шу ишга алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинган 10 кишидан биридир.

6 апрель куни Россия тергов қўмитаси терактни амалга оширганликда гумон қилиб саккиз кишини: Сайфулла Ҳакимов, Иброҳимжон Эрматов, Дилмурод Мўйдинов, Баҳром Эргашев, Аъзамжон Маҳмудов, Маҳамадюсуф Мирзаалимов, Шоҳиста Каримова ва Содиқ Ортиқовни қўлга олган эди.

8 апрель куни Басман суди Каримовани 3 июнга қадар ҳибсга олиш бўйича ҳукм чиқарганди.

Top