Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ICD Ўзбекистоннинг қатор молия муассасалари билан келишувга эришди
Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ICD) Ўзбекистоннинг қатор молиявий муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришди. Корпорация Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес, хусусий секторни ривожлантиришга йўналтириладиган кредит маблағларини «Ипак йўли» АИТБ, Uzbek Leasing International AЖ, Asia Alliance Bank, «Капиталбанк» АТБ, Hamkorbank АТБ банкларига тақдим этишга қарор қилган.
UzDaily.uz сайтининг хабар қилишича, ICD «Ипак йўли» АКИБга 14 млн доллар, Uzbek Leasing International AЖ лизинг компаниясига 7 млн, Asia Alliance Bank банкига 12 млн, «Капиталбанк» АТБга 8 млн доллар, Hamkorbank АТБга 12 млн долларлик кредит маблағларини тақдим этади.
Кредит маблағларини тақдим этиш бўйича шартномалар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ислом тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши доирасида имзоланган.
ICD кўптомонлама ташкилот бўлиб, Ислом тараққиёт банки (IDB) гуруҳининг аъзоси ҳисобланади.
Мавзуга оид
13:12 / 18.06.2026
Президент янги молиявий механизмларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
23:44 / 13.06.2026