Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙҲХБ ходимлари расмийлаштирган қоидабузарликлар 3 мингтага камайди
Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида 12-18 май кунлари ўтказилган тадбирлар натижасида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан 17 минг 560та қоидабузарликни расмийлаштиришган. Чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида 8 минг 78 та қоидабузарлик аниқланган.
Ҳафта давомида 22та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, ҳалок бўлганлар 5 нафарни, жароҳатланганлар 17 нафарни ташкил этган.
2016 йилнинг шу даврида жами 34та ЙТҲ юз берган, 5 нафари ҳалок бўлган, 48 киши тан жароҳати олган.

2017 йилнинг 15 март кунидан видеокузатув камералари ўрнатилганидан буён 198та ЙТХ содир бўлган, ушбу ҳодисалар натижасида 27 нафар одам ҳалок бўлган, 225 нафари жароҳатланган. Тошкент ИИББда ташкил этилган брифингда таъкидланишича, ўтган йилга нисбатан йўл-транспорт ҳодисалари 91тага, унда жароҳатланганлар сони 117 нафарга, вафот этганлар сони эса 20 кишига камайган.
Шу билан бирга, 2017 йил 16 майдан эътиборан камералар воситасида қоидабузарлиги қайд этилиб, белгиланган жаримани тўламай юрганларга нисбатан автомобиллари жарима майдонига олиб қўйиш чоралари кўрилиши айтилган эди. ИИББ расмий вакилининг сўзларига кўра, ҳозирча, жарима тўламасдан ортга суриб юрган ҳайдовчилар ва шу сабабли уларнинг машиналарини махсус тураргоҳларга жойлаш ҳолати мавжуд эмас.
Мавзуга оид
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
18:55 / 15.05.2026