Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон учта кон орқали қарийб 45 млн тонна нефть қазиб олмоқчи
2017 йилда Қозоғистон ўзининг энг йирик нефть ва газ конлари - "Кашаган", "Карачаганак" ва "Тенгиз"да 44 миллион тонна нефть қазиб олишни режалаштирган. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, жорий йилда "Кашаган" конида беш миллион тонна нефть ва 3,1 миллиард куб метр газ, "Карачаганак" конида - 11,8 миллион тонна нефть ва 18 миллиард куб метр газ, "Тенгиз" конида - 27,5 миллион тонна нефть ва 4,5 миллиард куб метр газни қазиб олиш мўлжалланган.
Қозоғистонда жорий йилнинг илк тўрт ойи давомида 2,2 миллион тонна нефть қазиб олинди, дея айтиб ўтди вазир.
Маълумот учун, Қозоғистон нефтининг асосий қисми айнан "Кашаган", "Карачаганак" ва "Тенгиз" конларида қазиб олинади.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
09:39 / 11.05.2026
Жаҳонда нефть танқислиги бир миллиард баррелга етди
08:17 / 20.03.2026
Нефт гигантлари: дунёдаги энг йирик хом нефт қазиб олувчилар
13:52 / 13.03.2026