Ўзбекистон | 19:09 / 19.05.2017
4536
1 дақиқада ўқилади
Абдулазиз Комилов Индонезия элчиси Анак Сантикани қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Индонезия Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Анак Агунг Где Алита Сантикани қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида Ўзбекистон—Индонезия муносабатларининг ҳозирги ҳолари ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Пекин шаҳрида «Бир макон, бир йўл» халқаро форуми ишида иштирок этган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Индонезия Президенти Жоко Видодонинг анжуман доирасидаги қисқа суҳбати икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун муҳим қадам ҳисобланади.
Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
22:10 / 27.10.2024
Индонезияда вулқон отилишни бошлади
14:10 / 30.09.2024
Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида маслаҳатлашувлар қўмитаси ташкил этилади
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
15:02 / 20.08.2024