Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Chevrolet Ҳиндистон ва Жанубий Африка бозорларини тарк этмоқда
Фото: motor.ru
General Motors концерни йил охиригача Chevrolet маркасини иккита давлат – Ҳиндистон ва Жанубий Африкадан олиб чиқмоқчи. Компания хабарига кўра, бу мақсад учун 500 млн доллар сарфланади, бунда ҳар йили 100 млн доллар пул тежалади.
Бундан ташқари, компаниянинг Ҳиндистондаги заводи автомобилларни экспортга жўнатиш учун йиғувчи корхонага ўзгартирилади, Жанубий Африканинг Элизабет портидаги корхона эса Isuzu компаниясига сотилади.
Financial Times нашрининг маълум қилишича, Chevrolet савдо пастлиги сабабли бирданига иккита давлатдан кетмоқда. Мисол учун, Ҳиндистонда марка бозорнинг 0,9 фоизини эгаллайди, унинг 21 март куни якунланган молиявий йилдаги савдоси ҳажми 25,8 минг машинани ташкил қилган. Бу эса бир йил аввалги савдо ҳажмидан 21 фоизга камроқдир. Таққослаш учун, Suzuki’га ҳинд бозорининг 47 фоизи, Hyundai’га 16,7 фоизи тўғри келади.
Мавзуга оид
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026
Ҳиндистонда сайёҳларга «сафари» пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланди
10:35 / 24.04.2026