Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг рейтинги рекорд даражада пастлади
АҚШ президенти Дональд Трампнинг шундоқ ҳам унча юқори бўлмаган рейтинги унинг инаугурациясидан кейинги энг рекорд паст натижага тушиб кетди. Ipsos маркази таҳлилчилари сўровнома натижалари асосида шундай фикрга келдилар.
Уларнинг маълумотларига кўра, Трампнинг хатти-ҳаракатларини 38 фоиз америкаликлар қўллаб-қувватлайди, 6 фоиз америкаликлар бир қарорга келиша олмаган, қолган 56 фоиз америкаликларга Трампнинг қарорлари ёқмайди.
Reuters ахборот агентлигининг фикрича, сўровнома натижалари "Оқ уйдаги жўшқин ҳафта"га одамларнинг муносабати бўлиши мумкин. Бунда ОАВда Трамп томондан Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга махфий маълумотнинг берилиши ҳақида хабар қилиниши, ФҚБнинг собиқ директори Жеймс Комининг баёноти ва Трампнинг Россия билан алоқалари борлигига гумонларнинг давом этаётгани назарда тутилмоқда.
Сўровнома 14-18 май кунлари ўтказилган ва унда 1971 киши иштирок этган.
Мавзуга оид
08:50
Дунёда яшаш учун энг қулай давлатлар рейтинги маълум бўлди
08:46 / 14.07.2026
Дунёда энг кўп танкка эга давлатлар маълум қилинди
17:06 / 10.07.2026
Танзила Норбоева: Халқаро рейтинг ва индексларда муносиб ўрин эгаллаш — бу шунчаки рақам ёки статистика эмас
20:56 / 06.07.2026